Жаҳон | 09:31 / 25.08.2021
15020
1 дақиқада ўқилади

Россия Афғонистондан ўзининг ва бошқа давлатларнинг фуқаролари эвакуациясини бошлади

Фото: AFP

Россия мудофаа вазирлиги Афғонистондан Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Украинанинг 500дан кўпроқ фуқаросини олиб чиқиш учун 4та ҳарбий-транспорт самолётини жалб қилди. Самолётлар қисқа муддатларда Ульяновск аэродромида мужассам қилинади.

“25 август куни Россия президенти Владимир Путин топшириғи билан мудофаа вазири Сергей Шойгу томонидан Афғонистондан ҳарбий-транспорт авиацияси самолётлари ёрдамида Россия Федерацияси, КХШТга аъзо давлатлар ва Украинанинг 500дан кўпроқ фуқаросининг эвакуацияси ташкиллаштирилди”, деб маълум қилинган хабарда.

Маълум қилинишича, эвакуация учун жалб қилинган ҳар бир самолёт Афғонистондан олиб чиқиладиган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳарбий шифокор ва ҳамширалар бригадалари, зарур ускуналар ҳамда дори-дармонлар, ичимлик сув, озиқ-овқат ва адёллар билан таъминланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид