Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар учун соврин жамғармаси 50 млн сўм бўлган EduOn таълим гранти эълон қилинди
EduOn.uz таълим платформаси ва MFaktor бизнес мактаби ёшлар учун умумий қиймати 50 млн сўм бўлган EduOn таълим грантини эълон қилди.

Грант ўринлари сони 100 та. Унда ўзбекистонлик барча ёшлар иштирок этишлари мумкин.
Конкурснинг асосий мақсади – илмга чанқоқ ёшларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш, ёшлар орасида бизнес, IT, хорижий тиллар ҳамда шахсий ривожланиш бўйича билим ва кўникмаларни ривожлантириш.
Грант совриндорлари MFaktor бизнес мактабида тантанали равишда махсус мукофотлар, эсдалик совғалар, I, II ва III даражали QR-кодли дипломлар билан тақдирланади. Танлов иштирокчиларининг барчасига махсус сертификатлар берилади.

Танлов 3 босқичдан иборат бўлиб, 1-босқич имтиҳони онлайн тарзда 27 август куни соат 20:00да бошланади. Иштирокчиларни рўйхатга олиш ҳам шу вақтга қадар давом этади.

Грант дастурининг йўриқномаси билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.
Мавзуга оид
22:09 / 09.03.2022
EduOn ва KioTech лойиҳалари британиялик ишбилармонларга тақдимот қилинди
19:30 / 08.03.2022
Барчаси ксерокопиядан бошланган: Dekos, Deli ва MFaktor тарихи
10:56 / 05.02.2022
Edu Branding – Ўзбекистонда энг яхши таълим брендлари аниқланмоқда
15:18 / 24.01.2022