Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Мудофаа вазирлиги афғонларга мамлакатдан қочиш бўйича кўрсатмалар беради
Британия мудофаа вазири Бен Уоллес британиялик ҳарбийлар билан ҳамкорлик қилган ва Афғонистонда эвакуация жараёни тугагандан кейин у ерда қолиб кетадиган афғонларга мамлакатдан қочишни маслаҳат берди. У қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари ҳамма афғон қочқинларини олиб чиқишга улгурмаслиги мумкинлигини тан олди. Вазир бу ҳақда SkyNews эфирида айтиб ўтди.
У Британия қўшинларини Кобулдан олиб чиқиш 27 август кечгача якунланишини ва ундан кейин Афғонистонда мамлакатни тарк этмоқчи бўлган кўплаб афғонлар қолиб кетиши мумкинлигини маълум қилган.
“Биз уларга бошқа давлатларга қандай етиб олиш ва ҳозирги вазиятда ўзлари ҳақида қандай қайғуришлари мумкинлиги бўйича маслаҳат берамиз”, – деб айтган Британия вакили.
Уоллес Британия толибларни халқаро мажбуриятларига амал қилиш ва афғон қочқинларининг мамлакатдан хавфсиз чиқиши учун шароитни таъминлашга кўндириш мақсадида халқаро ҳамжамият билан ишлашини қўшимча қилган.
Британия мудофаа вазирининг баҳолашича, гап 1100 киши ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, Британиянинг 150 га яқин фуқароси турли сабабларга кўра Афғонистонда қолишга қарор қилган.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025