Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда қуёш станцияси ишга туширилиши 80 млн куб метр газни иқтисод қилиш имконини беради – Шавкат Мирзиёев
Давлат раҳбари Навоий вилоятига ташрифи доирасида янги барпо этилган қуёш фотоэлектр станциясининг рамзий ишга туширилиш маросимида иштирок этди ва шу ерда ҳудуд фаоллари билан учрашув ўтказди.
“Сизларни Мустақиллик байрамининг 30 йиллиги арафасида кўриб турганимдан хурсандман. Имкон қадар халқимиз билан кўпроқ мулоқот қиляпмиз, пировард мақсадимиз одамларимиз розилиги, халқимиз фаровонлиги. Фаолиятимизни кузатаётган бўлсангиз, ҳар бир ҳудудга айнан ўша ерни қийнаётган муаммолардан келиб чиқиб ёндашяпмиз.
Карманадаги яшил энергия лойиҳаси билан танишиш учун нима учун шахсан ўзим келдим? Сабаби, биз айтган режалар фақат қоғозда қолиб кетмайди, ҳар бири ўзига хос янгилик олиб келиши шарт. Ҳар бирининг ортида халқимизга иқтисодий фаровонлик келтириши керак. Яқинда тадбиркорлар билан учрашдим, уларни қийнаётган муаммолар ичида электр энергияси жуда жиддийлиги маълум бўлди.
Шу боис, муқобил электр энергияси ҳажми ошмаса, арзон бўлмаса, биз кўзлаган мақсадларимизга эриша олмаймиз. Бугун бу катта натижага қатор ҳамкорларимиз билан эришдик ва бу фақат биринчи қадам. Энди бундай лойиҳаларни кўпайтиришимиз, ишлаб чиқариладиган ускуналаригача ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз керак.
Вертолётдан туриб кузатдим, 300 мингга яқин панелни 270 гектар ерга ўрнатдик. 5 минг мегаватт қуёш ва 3 минг мегаватт шамол энергиясини ўзлаштиришни режалаштирганмиз. Бу режаларимизни кузатган ҳамкорларимиз, инвесторларнинг ҳам бизга ишончи ортяпти. Мана шу лойиҳа амалга ошиши билан 80 млн куб/метр табиий газ иқтисод қилинади, бу газ уйларга боради.
Бундан ташқари, 160 минг тонна заҳарли газлар ҳавога тарқалишининг олдини олади. Менинг охирги мажлисим экология тўғрисида бўлди. Мана экология учун жиддий қадам”, дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди
18:21 / 09.04.2025