Қорақалпоғистондаги университет 8 та хорижий ОТМ билан ҳамкорликда 20 та ихтисослик бўйича Қўшма таълим дастурини эълон қилди
Қорақалпоқ давлат университети 2021-2022 ўқув йили учун хорижий ОТМлар билан ҳамкорликда Қўшма таълим дастури (Double degree programm)ни эълон қилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
Дастур асосида тўлов-шартнома шаклида бакалавриатура 11 та таълим йўналиши ва 9 та магистратура мутахассисликлари бўйича таълим олиш учун ҳужжатлар қабул қилиниши бошланган.
Хорижий олий ўқув юртлари қаторида:
- Россиянинг Москва давлат миллий тадқиқот қурилиш университети, Миллий тадқиқот ядро университети;
- Беларуснинг Витебск давлат технология университети, Миллий техника университети, Полесск давлат университети, Витебск давлат университети, Беларусь давлат технология университети;
- Малайзиянинг Линколн коллег университетлари бор.
Қорақалпоқ давлат университетига кўра, битирувчилар иккита дипломга эга бўладилар.
Маълумот учун, қабул комиссиясига 2021 йилнинг 20 августидан 15 сентябрига қадар ҳужжатларни топшириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ортда қолган ўқув йилида Қорақалпоқ давлат университетида коронавирус сабаб масофавий таълим шаклига ўтказилган факультетлари сони 6 тани ташкил қилганди