Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 17 кунлик чақалоғини 4 минг долларга сотаётган қашқадарёлик аёл қўлга олинди
Самарқанд вилояти Самарқанд туманида 17 кунлик чақалоғини 4000 АҚШ долларига сотаётган қашқадарёлик аёл қўлга олинган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 24 август куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳамда ДХХ бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тезкор тадбирда 1987 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган ва ҳозирда Самарқанд туманида вақтинча яшаётган фуқаро Д.Б.(аёл) ўзининг 17 кунлик қиз фарзандини 4000 долларга сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган. Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Д.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 135 моддаси (Одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:33 / 11.03.2025
Самарқанд вилоятида учта тарихий масжид бузиб ташланди
17:22 / 17.10.2024
Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди
20:32 / 12.07.2024
Самарқандда Матиз машинаси ёниб кетди
22:16 / 20.12.2023