Жаҳон | 07:25 / 27.08.2021
23694
1 дақиқада ўқилади
“Толибон” Кобул аэропортидаги вазиятни назорат қила олмаслигини айтди
“Толибон” Кобулдаги халқаро аэропортдаги вазиятни назорат қила олмайди, деди ҳаракат вакили Забиулла Мужоҳид РИА Новости ахборот-агентлигига.
Аввалроқ Кобул аэропортида содир бўлган иккита портлаш ҳақида маълум бўлган, кейинроқ яна учинчи портлаш ҳам содир бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, биринчи иккита портлашда 60 киши ҳалок бўлган, 150 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Пойтахт аэропорти ҳудудида хавфсизликни таъминлаш учун қандай чоралар кўраётгани ҳақидаги саволга “Афсуски, Кобул аэропорти “Толибон” назорати остида эмас”, деб жавоб берган ҳаракат вакили.
Мавзуга оид
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
19:21 / 01.11.2024
Охунзода ва Ҳаққоний қарама-қаршилиги: «Толибон» раҳбариятида низо авж олдими?
23:27 / 27.10.2024