Жаҳон | 17:01 / 28.08.2021
55057
2 дақиқада ўқилади

Aфғонистонни «амир ул-мўминин» бошқаради — ОАВ

«Толибон» «инклюзив ҳукумат» шакллантиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди Al Jazeera ҳаракатдаги манбаларига таяниб. 

Манбаларнинг маълумотларига кўра, ҳукумат таркибига мамлакатда яшовчи барча миллат ва қабилалар раҳбарлари киради.

Ўтиш ҳукуматининг давомийлиги ҳозирча ноаниқ.

Aфғонистон Ислом Aмирлигини «амир ул-мўминин» бошқаради.

Келажакдаги ҳукумат шакли ва вазирлар тайинлашни белгилаш учун олий бошқарув кенгаши чақирилди.

Асосий вазирликлар адлия, ички хавфсизлик, мудофаа, ташқи ишлар, молия, ахборот ва Кобул ишлари бўйича ташкил этилади.

Аёлларга аввалги ҳукумат даврида бўлгани каби турли ҳукумат идораларида, асосан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ишлашга рухсат берилади.

Коррупцияга қарши курашиш учун махсус судлар тузилади.

Товарларни мамлакатга кириш жойидан белгиланган жойга олиб боришгача ягона тариф жорий этилади.

Манбаларнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумат таркибига собиқ президент Ҳамид Карзай ва миллий ярашув олий кенгаши раиси Aбдулла Aбдуллани киритишни талаб қилмоқда.

Аввалроқ толиблар Афғонистонни бошқариш учун 12 кишидан иборат кенгаш тузишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид