Ўзбекистон | 16:13 / 28.08.2021
17308
2 дақиқада ўқилади

Диний соҳа вакилларидан 300 нафарга яқини “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” нишони билан тақдирланди

Бугун, 28 август куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида бир гуруҳ таниқли диний уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имом-хатиблар ҳамда фаол отинойилар ва диний соҳа ходимларини “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, диний-маърифий соҳада меҳнат қилаётган таниқли диний уламолар Мубашшир Аҳмад, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фарзандлари Исмоил Муҳаммад Содиқ ва Одинахон Муҳаммад Юсуф, Салоҳиддин домла Шарипов, Одилхон қори Юнусхон ўғли, Жаҳонгир қори Неъматов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров, наманганлик уламо Умархон домла, Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов, Шайх Алижон қори Ҳайдаров, Раҳматуллоҳ Термизий, Раҳматуллоҳ қори Обидов, “Вақф” фонди раҳбари Яҳёхон қори Абдураҳмонов ва бошқа бир қатор соҳа вакиллари тақдирланди.

Марҳум муфтий Усмонхон Алимовга аталган мукофот ўғли Аҳмадхон қорига топширилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цвилизация маркази вакиллари, республика бўйича кўплаб имом-хатиблар, отин-ойилар ва бошқа диний конфессия вакиллари – жами 300 га яқин диний соҳа ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Мавзуга оид