Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Афғонистонда ИШИДнинг икки раҳбари йўқ қилинганини билдирди, толиблар буни мамлакатга ҳужум деб баҳолади
“АҚШ авиазарба беришдан олдин бизни огоҳлантириши керак эди. Бу Афғонистон ҳудудига қилинган ҳужум. Икки киши ҳалок бўлди, икки аёл ва бир бола яраланди”, – деган ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳид.
АҚШ ҳарбийлари берган авиазарба натижасида Афғонистонда ИШИДнинг икки раҳбари йўқ қилинди. Бу ҳақда Пентагон вакили генерал-майор Уилям Тейлор маълум қилди.
“ИШИДнинг юқори мартабали икки вакили ўлдирилганини, яна бир нафари яраланганини тасдиқлайман. Фуқаролар орасида қурбонлар бўлмаган”, – деди у.
Пентагон матбуот котиби Жон Кирби уларнинг Кобул аэропортида содир этилган терактга алоқаси бор-йўқлиги ҳақида маълумот бермади.
Ўз навбатида “Толибон” АҚШнинг авиазарбаларини қоралади ва буни Афғонистон ҳудудига ҳужум деб ҳисоблашини билдирди.
“АҚШ авиазарба беришдан олдин бизни огоҳлантириши керак эди. Бу Афғонистон ҳудудига қилинган ҳужум. Икки киши ҳалок бўлди, икки аёл ва бир бола яраланди”, – деган ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳид Рейтер агентлигига.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025