ССВ Хоразмда вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро билан боғлиқ вазиятни назоратга олди
Бугун ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақида видеолавҳа тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, вазирлик ушбу вазиятни назоратга олди. Беморнинг аҳволини ўрганиш ва бу ҳолат нима сабабдан юз берганига аниқлик киритиш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилган.
Қайд этилишича, ишчи гуруҳ таркибига мамлакатнинг тажрибали инфекционист, реаниматолог, офтальмолог, вирусолог, иммунолог, невропатолог, психолог каби мутахассислари киритилди.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатда жами 13 751 939 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар сони 1 670 949 нафарга етган. Республикада қўлланилаётган вакциналар билан эмланган аҳоли вакилларида бирорта жиддий салбий таъсир кузатилмаган.
Мавзуга оид

18:42 / 02.05.2025
Президент Урганчда Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди

16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади

15:29 / 02.05.2025
Президент Хоразмда арзон автомобил ишлаб чиқариш бошланишини айтди

22:15 / 01.05.2025