Ўзбекистон | 10:11 / 29.08.2021
18268
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик касалланиш ҳолатлари тузалиш ҳолатларидан юқорилигича қолмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 811 кишида коронавирус, 322 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами  9 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 28 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 154844 (+811) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 79 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 32 нафари Андижон вилоятида,
  • 19 нафари Бухоро вилоятида,
  • 23 нафари Жиззах вилоятида,
  • 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 16 нафари Навоий вилоятида,
  • 25 нафари Наманган вилоятида,
  • 76 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 30 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 84 нафари Фарғона вилоятида,
  • 29 нафари Хоразм вилоятида,
  • 118 нафари Тошкент вилоятида,
  • 239 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 85 нафар
  • Бухоро вилоятида 28 нафар,
  • Жиззах вилоятида 23 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 25 нафар,
  • Навоий вилоятида 19 нафар,
  • Наманган вилоятида 40 нафар
  • Самарқанд вилоятида 92 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 23 нафар,
  • Фарғона вилоятида 78 нафар,
  • Хоразм вилоятида 34 нафар,
  • Тошкент вилоятида 107 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 139 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 147243 (+693) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 6 нафари вафот этиб, Ўзбекистонда пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича ушбу касалликдан вафот этганларнинг сони 1070 нафарни ташкил қилди.

28 август куни 322 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 23161 нафарга етди. Кеча уларнинг 329 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 15697 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 166 нафарга етди.

Мавзуга оид