Жаҳон | 07:54 / 31.08.2021
19357
2 дақиқада ўқилади

Хитой коронавирус пайдо бўлишининг янги версиясини таклиф қилди

Хитойнинг касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси маркази мутахассислари коронавирус Уҳан шаҳрига музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқларида кирган бўлиши мумкинлигини маълум қилишди. Бу ҳақда Global Times хабар берди.

Фото: Reuters

“Хитой 2020 йил апрелидаги вируснинг илк тарқалишини ушлай олгандан кейин ёзда Пекин ва Далян шаҳарларида вируснинг яна авж олиши кузатилган. Биз эпидемиологик тадқиқот ўтказдик ва вирус Уҳанга бошқа давлатлардан ёки минтақалардан олиб кирилганини тасдиқладик”, деб айтган марказ вакили Ма Хуэйлай.

Аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШ коронавирус пайдо бўлиши масаласини сиёсийлаштиришни бас қилиши кераклигини айтган.

2020 йил ёзда Далян шаҳрида вирус тарқалиши кузатилган. У ерда денгиз маҳсулотлари савдоси билан боғланган “Кайян шицзе” компанияси ходимлари орасида вирус тарқалиши қайд қилинган. 2020 йил октябрда марказнинг етакчи мутахассиси У Цзунью вирус тарқалиши Уҳанга хориждан келтирилувчи денгиз маҳсулотлари сабабли юз берган бўлиши мумкинлигини айтган.

Шунингдек, АҚШ разведкаси коронавирус пайдо бўлиши бўйича ўз ҳисоботини эълон қилган. Унда АҚШнинг аксарият давлат идоралари коронавирус ген инженерияси ёрдамида яратилмаган, деб ҳисоблашлари айтиб ўтилган.

Мавзуга оид