Жамият | 18:29 / 31.08.2021
13682
1 дақиқада ўқилади

Ер беришни ваъда қилиб, тадбиркордан пул олган Чиноз туман ҳокимлиги ходими 5 йилга қамалган

Чинозда тадбиркорга пора эвазига 1,3 гектар ер ажратиб беришни ваъда қилган туман ҳокимлиги ходимига суд томонидан 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Фото: Видеодан кадр

Чиноз тумани ҳокимлигининг бош юрисконсульти лавозимида ишлаган О.Т. жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг 2021 йил 18 июндаги ҳукми билан Жиноят кодекси 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Kun.uz Тошкент вилоят суди ахборот хизмати вакили Шерзод Худойбердиевдан олган маълумотга кўра, мазкур жиноят иши Тошкент вилоят судида ҳам кўрилиб, суднинг 2021 йил 18 августдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Чиноз тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс балиқчилик хўжалиги ташкил этишни режалаштирган тадбиркорга 1,3 гектар ер майдони ажратилишига ёрдам беришини айтиб, хизмати эвазига сўраган 12 800 доллардан 5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан шу йил феврал ойида ушланган эди.

Аббос Салайдинов
Тайёрлаган Аббос Салайдинов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид