Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» ҳаракати Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини Мустақиллик байрами билан табриклади
“Толибон” ҳаракати Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини Мустақиллик байрами билан қутлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилган.
Қайд этилишича, Афғонистон Ислом Амирлиги музокаралар гуруҳи аъзоси ва “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси матбуот котиби Муҳаммад Суҳайл Шаҳин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўз раҳбарияти номидан табрик мактуби йўллаган.
“Биродар Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти ва халқини Мустақиллик байрами билан самимий табриклаймиз. Биз қўшни Ўзбекистон билан самарали ва дўстона муносабатлар ўрнатишни хоҳлаймиз. Ўзбекистон иштирокида Афғонистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, темир йўл ва электр узатиш тармоқларини қуришни давом эттиришдан манфаатдорлигимизни тасдиқлаймиз”, дейилади мактубда.
Билдирилишича, Афғонистон Ислом Амирлиги томонидан ўзбек шерикларга бу йўналишда барча зарур ёрдам кўрсатилади.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025