Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия яримой шаклидаги ўз «Пентагон»ини қуради
Мажмуа майдони 8,8 миллион квадрат метрдан ортиқ бўлади.
Туркия ҳукумати ўз «Пентагон»ини: Вашингтондаги мудофаа вазирлиги биносидан бир ярим баравар катта бўлган ҳарбий-маъмурий мажмуасини қуради, деб хабар берди Business Insider.
«Бу ерда душманларимизга даҳшат соладиган ва дўстларимизга ишонч берадиган иншоот қурамиз», — деган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бино тамал тошини қўйиш маросимида.
Хабар қилинишича, мажмуа майдони 8,8 миллион квадрат метрдан ортиқ бўлади. Солиштириш учун – Вашингтондаги Пентагон майдони 6 миллион квадрат метрга яқин. Мажмуа 15 минггача ходимни сиғдира олади.
Мажмуа юлдуз ва яримой шаклидаги биноларни ўз ичига олади. Шу тарзда мажмуа Туркия ва бошқа мусулмон мамлакатлар байроқларидаги рамзларни акс эттиради.
Мавзуга оид
16:35 / 25.05.2025
АҚШ ҳукумати Пентагондаги журналистлар фаолиятини чеклади
18:44 / 22.05.2025
Илон Маск Пентагонга ташриф буюрди
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025