Ўзбекистон | 14:08 / 02.09.2021
5687
1 дақиқада ўқилади

Ислом тараққиёт банки ва Саудия Арабистони Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга молиявий кўмак беради

Ислом тараққиёт банки ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати кўмагида Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси ташкил этилади. Жамғарма Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашади.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябр куни ИТБнинг Тошкент саммитидаги нутқида жамғарма капитали 500 млн долларга етказилиши кўзда тутилганини маълум қилди.

“Бизнинг камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлайдиган янги лойиҳа – Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармасини ташкил этиш бўйича келишувнинг мазкур анжуман доирасида имзолангани учун Ислом Тараққиёт Банки ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукуматига ўз ташаккуримизни билдирамиз.

Капитали 500 миллион долларга етказилиши кўзда тутилган мазкур жамғарма ёшларимиз, аёлларимиз ва қишлоқ аҳолисини тадбиркорликка жалб қилиш учун зарур шароитлар яратишга хизмат қилади”, – деди давлат раҳбари.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид