Ўзбекистон Паралимпияда яна бир олтин медал қўлга киритди

Ўзбекистонлик пара-енгил атлетикачи Ҳусниддин Норбеков Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ғалаба қозониб, делегация ҳисобига навбатдаги олтин медални келтирди.
F35 классида иштирок этган Норбеков ядро улоқтириш дастурида ўз ғалабасини тантана қилди. У 16:13 метр натижа билан энг яхши кўрсаткични қайд этди.
Норбеков икки карра Паралимпия ўйинлари чемпионига айланди - у Рио Олимпиадасида ҳам тенгсиз бўлганди.
Бугун иштирокини бошлаган вакилларимиз орасида пара-каноэчилар Азизбек Абдулҳабибов, Ҳайитмурод Шерқўзиев ва Шаҳноза Мирзаева яримфиналга йўл олди.
Пара-таэквондочи Зуҳриддин Тоҳиров (-61 кг) илк беллашувда италиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди, Зиёдахон Исоқова (-49 кг) эса биринчи даврада афғонистонлик спортчи тўсиғидан муваффақиятли ўтди, чоракфиналда мўғулистонлик рақиб ҳам таслим этилди, аммо у яримфиналда перулик Леонор Эспинозага ютқазди (7:17), бронза учун баҳсда таиландлик Хвансуда Пхуангкитчага ҳам мағлуб бўлди (2:18).
Шунингдек, бугун пара-енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Дилафрузхон Аҳмадхонова 8.59 метр натижа билан 4-ўринни эгаллади. Унга бронза медалини қўлга киритиш учун 1 см камлик қилди. 3-ўринни эгаллаган чехиялик спортчи Анна Люксова 8.60 метр натижа кўрсатди.
Эндиликда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 16тага етди (6та олтин, 4та кумуш, 6та бронза) ва делегация умумий рейтингда 16-ўринда жойлашган.
Мавзуга оид

00:48 / 06.09.2024
Ҳусниддин Норбеков — 3 карра Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлган илк ўзбекистонлик спортчи

16:18 / 30.08.2024
Паралимпия ўйинлари. Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди

17:48 / 03.09.2021
Паралимпия. Сафия Бурхонова Ўзбекистонга еттинчи олтин медални тақдим этди

19:53 / 30.08.2021