Жаҳон | 20:06 / 02.09.2021
14091
1 дақиқада ўқилади

Россия Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатиши маълум қилинди

24 август куни Германия канцлери Ангела Меркел Афғонистонга гуманитар ёрдам сифатида 100 млн евро, кейинроқ яна 500 млн евро ажратилишини маълум қилганди. 

Фото: Getty Images

Россия Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ вакили Мария Захарова маълум қилди.

«Биз халқаро ҳамжамиятни Афғонистонда гуманитар инқироз юзага келишига йўл қўймасликка чақирамиз. Ўз томонимиздан Кобулга гуманитар ёрдам жўнатиш имкониятини ишлаб чиқмоқдамиз», — деди Захарова.

Унинг қайд этишича, Кобул ва Афғонистоннинг йирик шаҳарларида биринчи эҳтиёж маҳсулотлари, озиқ-овқат ва ёнилғи нархлари ошиб бораётгани сабабли толиблар сиёсатига нисбатан норозиликлар келиб чиқмоқда.

24 август куни Германия канцлери Ангела Меркел Афғонистонга гуманитар ёрдам сифатида 100 млн евро, кейинроқ яна 500 млн евро ажратилишини маълум қилганди. 

Толиблар 15 август куни Афғонистонда ҳокимиятни эгаллади. Ҳозирда биргина Панжшер вилояти ҳаракат назорати остида эмас.

Мавзуга оид