“Юртдошларим кўмагида шифо топдим” – хайрияси ёритилган бемор муваффақиятли операция қилинди
Kun.uz сайтида “Болаларим етим, аёлим бева бўлиб қолмасин” – Ҳиндистонда қолган ҳамюртимизга кўмак зарур” сарлавҳали хайрия эълон қилинган, унда жигар циррозига чалинган бемор, 34 ёшли Марибжон Дармоновнинг изтироблари акс этганди.
“Икки нафар фарзандим бор. Бу касаллик туфайли 6 йилдирки болаларимни эркалай олмайман, қучиб кўтара олмайман. Болаларим етим бўлиб қолишини ўйласам, кўзларим ёшга тўлади. Аёлим ҳам жуда ёш, менга жигарини бермоқчи. Турмуш юки, менинг ташвишим шунга тушди. Эсон-омон операцияларни ўтказиб олиб, болаларим ёнига соғайиб қайтсам, мендан бахтли одам йўқ”, – деганди Марибжон биз билан суҳбатда.
Дарддан қутулиш, ҳаётни давом эттиришнинг ягона чораси сифатида жигар кўчириш операциясига зарурат сезган Марибжон Дармонов Ҳиндистонда муваффақиятли операция ўтказиб, юртимизга қайтиб келди.
Марибжоннинг турмуш ўртоғи Муножот Дармонова биз билан боғланди ва миннатдорлик билдирди:
“Жуда тушкун ҳолга тушган эдик, операция учун зарур маблағ тўпланмаган, нима қилишни билмай қолгандик. Аллоҳга шукр, яхши инсонлар жуда кўп экан. Kun.uz сайтида хайриямиз эълон қилинганидан кейин саховатли инсонлар кўмагида операция ва муолажалар учун керакли пул тўпланди. Шундан сўнг операция муваффақиятли ўтди, мен жигаримни бердим. Ҳозир иккимиз ҳам ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз. Фарзандларим, яқинларим қувончини сўз билан таърифлаб бера олмайман. Аллоҳга шукр ва бизга ёрдам берганларнинг ҳаммасига раҳмат”, – дейди Муножот.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024