Афғонистоннинг собиқ вице-президенти Солиҳ Панжшерни тарк этиб Тожикистонга кетди – ОАВ
«Толибон» Афғонистонда ҳукуматни эгаллаганидан сўнг президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этгач, вице-президент Амрулла Солиҳ ўзини мамлакат президенти деб эълон қилганди.

Фото: AFP
Афғонистоннинг собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ Панжшерни тарк этди ва Тожикистонга кетди. Бу ҳақда ТАСС ўз манбасига таяниб хабар берди.
«Панжшердаги вазият анча мураккаб. Толиблар ҳудудни тўрт томондан қамал қилган, вилоятга интернет, электр ва телефон алоқасини бермаяпти. Солиҳ ўтган тунда Панжшерни тарк этди ва Тожикистонга йўл олди. У аллақачон ўша ерда бўлса керак», – деган агентлик манбаси.
15 август куни «Толибон» Афғонистонда ҳукуматни эгаллаганидан сўнг президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этгач, вице-президент Амрулла Солиҳ ўзини мамлакат президенти деб эълон қилганди.
Кейинроқ Солиҳнинг Панжшер вилоятида эканлиги маълум қилинди. Панжшер ҳозирда толиблар назоратига ўтмаган ягона вилоят бўлиб турибди.
Мавзуга оид

07:34 / 16.04.2025
Хивада Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

16:09 / 15.04.2025
Жаҳон банки Роғун ГЭСини қайта текширмоқчи. Бунга экспертлар фикри қандай?

08:57 / 14.04.2025
Тожикистонда учинчи зилзила юз берди

17:43 / 13.04.2025