АҚШ Афғонистон давлат захираларини «Толибон»га бермайди — ОАВ
Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, апрел охирида Афғонистон марказий банкининг валюта захиралари 9,4 млрд долларни ташкил этган.
Қўшма Штатлар АҚШда сақланаётган Афғонистон давлат захираларини «Толибон» ҳаракатига бермоқчи эмас. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
«Афғон халқига содиқлигимизни сақлаб қолган ҳолда «Толибон» етакчиларига нисбатан санкцияларни енгиллаштирганимиз ёки уларнинг халқаро молия тизимидан фойдаланишига имкон берганимиз йўқ», деган АҚШ молия вазирлигидаги манба.
Хорижий молиявий ёрдамнинг тўхтатилиши, валюта ҳисобларининг музлатилиши ортидан Афғонистонда нақд пул етишмаслиги туфайли озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёнилғи нархи кун сайин ошмоқда, деб ёзади агентлик.
Аввалроқ Қўшма Штатлар Афғонистон марказий банкининг АҚШда сақланаётган активларини музлатиб қўйганди. Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, апрел охирида Афғонистон марказий банкининг валюта захиралари 9,4 млрд долларни ташкил этган.
19 август куни Халқаро валюта жамғармаси ҳам Афғонистонга молиявий ёрдам бериш тўхтатилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024