Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Афғонистон билан қўшни давлатларга қочқинларга ёрдам бериш учун 40 млн доллар ажратмоқчи
Британия Афғонистон билан қўшни давлатларга қочқинлар учун бошпаналар ва санитар-техник иншоотлар барпо этиш учун 30 млн фунт стерлинглик (41,5 млн доллар) ёрдам пакети тақдим қилади. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, 10 млн фунт стерлинг (14 млн доллар) гуманитар ташкилотларга, жумладан БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасига ажратилади. Қолган 20 млн фунт стерлинг (28 млн доллар) ўн минглаб афғон қочқинларини қабул қилаётган давлатларга берилади. Гап Ўзбекистон, Покистон, Тожикистон, Эрон ва Туркманистон ҳақида бормоқда.
“Афғонистондан қочаётганларга ёрдам беришимиз ва бу инқирознинг минтақавий барқарорликка путур етказишига йўл қўймаслигимиз жуда муҳимдир. Шу сабабли ушбу ёрдам жуда муҳим. У ўз ортидан барча нарсасини ташлаб келган афғонларни ҳаётий муҳим воситалар билан таъминлашга ва уларга бошпана ҳамда асосий санитария иншоотлари тақдим қилишга ёрдам беради”, деб айтган Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
10:39 / 20.05.2025