Ўзбекистон | 10:36 / 03.09.2021
14124
3 дақиқада ўқилади

Коронавирус: кунлик ҳолатлар июль ойидан буён илк марта 700дан кам бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 689 кишида коронавирус, 93 кишида пневмония аниқланиб, жами 9 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 2 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 158561 (+689) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 69 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 25 нафари Андижон вилоятида,
  • 15 нафари Бухоро вилоятида,
  • 19 нафари Жиззах вилоятида,
  • 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 12 нафари Навоий вилоятида,
  • 19 нафари Наманган вилоятида,
  • 59 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 20 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 16 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 73 нафари Фарғона вилоятида,
  • 28 нафари Хоразм вилоятида,
  • 98 нафари Тошкент вилоятида,
  • 224 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бунгача қаторасига тўрт кун кунлик ҳолатлар сони 800дан паст бўлганди, энди эса кунлик ҳолатлар сони 21 июлдан буён илк марта 700дан кам бўлди, ўшанда бир кунда 698 ҳолат қайд этилганди, охирги марта бундан паст кўрсаткич эса 20 июлда қайд этилган - 658 ҳолат.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 74 нафар
  • Бухоро вилоятида 20 нафар,
  • Жиззах вилоятида 37 нафар
  • Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
  • Навоий вилоятида 14 нафар, 
  • Наманган вилоятида 55 нафар
  • Сурхондарё вилоятида 21 нафар,
  • Фарғона вилоятида 91 нафар, 
  • Хоразм вилоятида 32 нафар
  • Тошкент вилоятида 105 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 150350 (+583) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 6 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1099 нафарни ташкил қилмоқда.

2 сентябрь куни 93 кишида пневмония аниқланиб (бу пневмония статистикаси юритилиши бошланганидан буён энг қуйи кўрсаткич - илк статистика эълон қилинганида кунлик ҳолатлар сони 172тани ташкил этганди), жами ҳолатлар сони 24268 нафарга етди. Кеча уларнинг 212 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 17046 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 180 нафарга етди.

Мавзуга оид