Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИТБ Ўзбекистонда ислом молиясининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш учун грант ажратади
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда Ислом банки ва молия соҳасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш учун техник ёрдам гранти ажратади.
Лойиҳанинг асосий мақсади – Ўзбекистонга исломий банк ва молия учун қонуний ва техник асослар яратиш, шунингдек, аҳолининг ислом молиясидан хабардорлик даражасини оширишдан иборат.
Икки томонлама шартнома бугун, 4 сентябр куни Тошкентда, ИТБ Бошқарувчилар кенгаши йиғилиши доирасида имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
Шартномани Ўзбекистон томондан бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков, ИТБ гуруҳи номидан президент Муҳаммад Ал-Жассир имзолади.
Шу билан бирга, ИТБ Ўзбекистонда қишлоқларни барқарор ривожлантириш лойиҳаси учун 200 млн доллар миқдорида пул ажратмоқда.
Лойиҳадан мақсад – маҳаллий бошқарув жараёни ва жамоатчилик иштирокида асосий инфратузилма ва хизматлардан фойдаланишни яхшилаш орқали қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини ошириш. Бу камбағалликни қисқартиришга ёрдам бериши ва аҳолининг турли ҳолатлар ва хавф-хатарларга чидамлилигини ошириши учун хизмат назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Ислом тараққиёт банки, Ўзбекистон ҳукумати ва Саудия Арабистони ўртасида бошланғич капитали 100 миллион долларга тенг Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси ҳам тузилмоқда. Жамғарма маблағлари Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш лойиҳаларига сарфланади.
Мавзуга оид
15:20 / 17.04.2025
Исломий инвестициялар потенциали – 4 триллион доллар. Унга очилиш учун эса бизда экотизим йўқ — мутахассислар
16:57 / 14.04.2025
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон таълим тизимига 40 миллион доллар грант ажратади
14:03 / 20.02.2025
ИТБ Ўзбекистонда таълим ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун салкам 300 млн доллар ажратади
19:17 / 08.01.2025