Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий ОТМлардан ўқишни кўчириш натижалари 6 сентябрда эълон қилинади
Натижалар 6 сентябр 16:00дан бошлаб ўқишни кўчириш сўралган ОТМ расмий сайтида эълон қилинади. Ариза ҳолатини эса 5 сентябр куни соат 10:00дан бошлаб transfer.edu.uz'даги шахсий кабинетдан кўриш мумкин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ваколатидаги талабалар ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтказилган аризалар (ОТМлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги ОТМларга мос ва турдош йўналишлар бўйича) вазирлик комиссияси томонидан кўриб чиқилди.
Вазирлик ахборотига кўра, кўриб чиқиш натижалари ариза муаллифларига қуйидаги тартибда эълон қилинади:
Ўқиши кўчирилиши тавсия этилмагани бўйича маълумотлар ариза муаллифларининг transfer.edu.uz электрон тизимидаги шахсий кабинетларига юборилади. Шунга кўра, ушбу тоифадаги талабалар 2021 йил 5 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб аризаларининг кўриб чиқиш натижалари бўйича шахсий кабинетлари орқали маълумот олишлари мумкин.
Ўқиши кўчирилиши тавсия этилган талабалар рўйхати 2021 йил 6 сентябрь куни 16:00 дан бошлаб талабалар ўқиши кўчирилиши сўралган ОТМларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Ўқиши кўчирилиши тавсия этилган талабаларнинг базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида кўчирилиши муайян ОТМ томонидан узрли сабабларни асословчи ҳужжатларнинг асли кўриб чиқилгандан сўнг белгиланади.
Мавзуга оид
12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади
10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади
13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади
09:04 / 10.02.2025