Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мозори Шариф-Кобул-Пешовар» темир йўлининг қурилиши Ўзбекистонга юк ташиш харажатларини 3 баробар қисқартиради» – Обид Ҳакимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Тошкентда Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасидаги анжуманда Марказий Осиёда халқаро транспорт инфратузилмаларининг аҳамияти ва бу борадаги ишларни кенгайтириш масалалари ҳақида фикр билдирди.
«Марказий Осиё мамлакатлари халқаро транспорт инфратузилмаси ва транспорт йўлакларини биргаликда яратишдан манфаатдор. Бу минтақа мамлакатларига экспорт маҳсулотларини етказиб беришдаги транспорт харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Бундай лойиҳалардан бири минтақа мамлакатларига Покистоннинг Карачи, Қосем ва Гвадар денгиз портларига чиқиш имкониятини берувчи «Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар» темир йўлининг қурилиши бўлиши мумкин. Бу Жанубий Осиё темир йўл тизимини Марказий Осиё ва Евросиё билан боғлайди, бу эса минтақанинг транзит салоҳиятини оширади. Масалан, лойиҳа тўлиқ амалга ошса, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш муддати 35 кун эмас, балки 3-5 кунни ташкил этади. Шунингдек, 20 фунтлик логистика ташиш нархи деярли 3 баробарга камайиши мумкин. Шу билан бирга, прогнозларга кўра, ушбу йўналиш бўйича юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.
Транспорт соҳасидан ташқари, Марказий Осиё мамлакатлари электр энергияси ва табиий газ экспорти бўйича глобал занжирларда қатнашишдан манфаатдор.
Масалан, Қирғизистон ва Тожикистон Афғонистон орқали Покистонга 5 миллиард кВт/соат электр энергиясини етказиб бериш учун электр узатиш линиясини қуришни кўзда тутувчи «САSА-1000» халқаро лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,1 миллиард долларга баҳоланмоқда», — дея таъкидлади Обид Ҳакимов.
Мавзуга оид
17:53 / 17.04.2025
«Афросиёб» поездлари ҳаракати жадвалига ўзгаришлар киритилди
16:03 / 28.01.2025
АҚШда юк ташиш инқирози тугадими?
20:50 / 25.01.2025
Ўзбекистон Афғонистон билан Ҳайратон—Мозори-Шариф темирйўлидан фойдаланиш бўйича шартномани узайтирди
21:36 / 30.12.2024