Ўзбекистон | 10:25 / 06.09.2021
11437
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони 600дан юқорироқ, икки касалликдан 11 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 640 кишида коронавирус, 123 кишида пневмония аниқланиб, жами 11 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 5 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 160511 (+640) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 46 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 19 нафари Андижон вилоятида,
  • 12 нафари Бухоро вилоятида,
  • 21 нафари Жиззах вилоятида,
  • 13 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 8 нафари Навоий вилоятида,
  • 15 нафари Наманган вилоятида,
  • 56 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 18 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 17 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 56 нафари Фарғона вилоятида,
  • 19 нафари Хоразм вилоятида,
  • 109 нафари Тошкент вилоятида,
  • 231 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўзбекистонда қаторасига тўртинчи кун кунлик ҳолатлар сони 700дан кам бўлмоқда - 2 сентябрь куни 689, 3 сентябрь куни 648, 4 сентябрь куни 662 кишига коронавирус ташхиси қўйилганди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 35 нафар,
  • Бухоро вилоятида 10 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 16 нафар, 
  • Навоий вилоятида 13 нафар, 
  • Наманган вилоятида 20 нафар, 
  • Самарқанд вилоятида 100 нафар, 
  • Сирдарё вилоятида 69 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 35 нафар,
  • Фарғона вилоятида 66 нафар, 
  • Хоразм вилоятида 39 нафар,
  • Тошкент вилоятида 104 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 122 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 152284 (+629) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 8 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1120 нафарни ташкил қилмоқда.

5 сентябрь куни 123 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 24602тага етди. Сўнгги бир кунда уларнинг 246 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 17751 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 190 нафарга етди.

Мавзуга оид