Ўзбекистонда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган фуқаролар сони маълум қилинди
Ўзбекистонда бу йилги президент сайловида қатнашиш учун сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган фуқаролар сони 21,2 миллион нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда «Ёшлар ва сайлов: электорат маданиятни оширишнинг долзарб масалалари» мавзусида бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда маълум қилинди.
«Жорий йилда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган 21 249 921 нафар сайловчидан 6 993 924 нафари 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этади. Шулардан 880 155 нафари бу йил илк маротаба ўзининг сайлов ҳуқуқидан фойдаланади.
Шунингдек, сайловда дунёнинг 50 га яқин мамлакати ҳамда ўнлаб халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши кутилмоқда”, – деди Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев.
Қонунчиликка кўра, сайлов кунига қадар ёки сайлов кунида 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари – сайловчилар ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган аввалги президентлик сайловида рўйхатга киритилган 20,4 миллиондан ортиқ сайловчиларнинг 17,9 миллион нафари (87,73 фоизи) иштирок этган эди.
Ўзбекистон тарихидаги олтинчи президентлик сайлови жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
15:47 / 18.10.2021
МСК 3 кун давомида қанча сайловчи муддатдан аввал овоз берганини маълум қилди
12:39 / 18.10.2021
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади
11:31 / 18.10.2021
Танзила Норбоева хотин-қиз сайловчилар сонини маълум қилди
18:42 / 16.10.2021