Толиблар Панжшер устидан назорат ўрнатилганини эълон қилди
Ижтимоий тармоқларда толибларнинг Панжшер вилояти губернатори қароргоҳи дарвозаси олдида тургани акс этган суратлар тарқалди.
«Толибон» ҳаракати Афғонистондаги сўнгги қаршилик ҳаракати ҳудуди бўлган Панжшер вилояти устидан назорат ўрнатилганини эълон қилди. Бу ҳақда ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳиднинг баёнотига таяниб Reuters, Al Arabiya ва TOLO News хабар берди.
«Ушбу ғалаба туфайли мамлакатимиз уруш чангалидан чиқди», — деди Мужоҳид.
Ижтимоий тармоқларда толибларнинг Панжшер вилояти губернатори қароргоҳи дарвозаси олдида тургани акс этган суратлар тарқалди, деб ёзади Al Arabiya.
Кейинроқ миллий қаршилик фронти Панжшер водийсидаги «стратег нуқталар»ни эгаллаб тургани ва «Толибон»га қарши кураш давом этишини маълум қилди.
Аввалроқ қаршилик ҳаракати матбуот котиби Фаҳим Даштий ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024