Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Толибон” Ҳамид Карзай ва Абдулла Абдуллага фуқаролар билан учрашишни тақиқлади - ОАВ
Карзай, Абдулла ва Ислом партияси етакчиси Гулбиддин Ҳикматёр ҳукуматнинг "Толибон"га тинч йўл билан ўтиши бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузганди.
"Толибон" ҳаракати раҳбарияти Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай ва миллий ярашув олий кенгаши раҳбари Абдулла Абдуллага мамлакат фуқаролари билан учрашишни тақиқлади. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Телеканал ушбу қарор сабабини маълум қилмаган.
Карзай, Абдулла ва Ислом партияси етакчиси Гулбиддин Ҳикматёр ҳукуматнинг "Толибон"га тинч йўл билан ўтиши бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузганди.
Ariana News телеканали улар Афғонистонни бошқариш бўйича кенгаш таркибига кириши мумкинлигини билдирганди.
Август охирларида CNN телекомпанияси Абдулла Абдулла ва Ҳамид Карзай уй қамоғида эканлиги ҳақида хабар қилди.
Мавзуга оид
13:48 / 15.08.2022
Ҳамид Карзай АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетишини «шармандалик» деб атади
18:53 / 16.12.2021
Ҳамид Карзай толиблардан Кобулни тезроқ эгаллашларини сўраганини айтди
16:18 / 26.08.2021
Толиблар Абдулла ва Карзайни уй қамоғида сақламоқда – ОАВ
20:33 / 23.06.2021