Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда қашқадарёлик ҳайдовчи бошқарувидаги юк машинасининг газ баллони портлади
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қашқадарёлик ҳайдовчи бошқарувидаги юк машинасининг газ баллони портлаб кетган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун 8 сентябрь куни соат 6:00ларда А376 Қўқон-Жиззах халқаро автомобиль йўлининг Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 292-километрида юк машинасининг газ баллони портлаб кетган.
Ҳайдовчи М.Султонов Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган «Қашқадарё иккиламчи қора металл» филиалига тегишли «GAZ 330202» русумли машинасини Жиззах-Бекобод йўналишида бошқариб бораётганда СПГ газ баллонида портлаш содир бўлган.
Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва машина йўлнинг чап томонида ўрнатилган бетон тўсиққа урилган. Қайд этилишича, мазкур ҳодисада ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025