Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ бой давлатларни вакциналарни захиралаб олгани учун қоралади
ЖССТ коронавирусга қарши вакциналарни захиралаб олиш пандемиянинг чўзилишига олиб келишини айтди.
“Бу нафақат адолатсизлик, ахлоқсизликдир, бу пандемияни узайтиради”, деб айтган ЖССТ вакили Мария Ван Керхов.
БМТ маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи ўз аҳолисининг 57 фоизини тўлиқ эмлаб бўлган, Франция ва Британияда эса вакцинанинг бустер дозалари қўлланмоқда. Бу орада Африка аҳолисининг бор-йўғи 3 фоизи тўлиқ эмланган.
4 августда ЖССТ сентябрь охиригача дунё аҳолисининг 10 фоизини коронавирусга қарши эмлаш умидида бой давлатлардан ортиқча вакциналарини ночор давлатларга беришни илтимос қилган. Халқаро ташкилот режасига кўра, декабрда дунё аҳолисининг 40 фоизи эмланиб бўлиши керак.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади
08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори
14:54 / 30.03.2025