Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада бирданига иккита табиий офат юз берди
Идалго штатида кучли ёмғир ёғиши натижасида дарё тошиб, бир нечта аҳоли маскани сув остида қолди. Шу билан бир вақтда Герреро штатида 7,1 балли зилзила содир бўлди.
Мексикага бирданига иккита табиий офат ёпирилди. Мамлакатнинг марказий қисми сув тошқинлари, жануби-ғарби эса зилзила оқибатларидан азият чекмоқда.
Идалго штатида кучли ёмғир ёғиши натижасида дарё тошиб, бир нечта аҳоли маскани сув остида қолди. Сув тошқинлари оқибатида 2 мингдан ортиқ уй шикастланди. Маҳаллий аҳолига уйларини тарк этиш тавсия қилинмоқда.
Хабар қилинишича, 30 мингдан ортиқ аҳоли зарар кўрган, икки киши ҳалок бўлган.
Шу билан бир вақтда Герреро штатида 7,1 балли зилзила содир бўлди. Оқибатда 1,6 миллионга яқин киши электр таъминотисиз қолди.
Ҳозирда мутахассислар зилзила оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланмоқда.
Мавзуга оид
23:19 / 21.05.2025
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
20:02 / 13.05.2025