Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда пандемия даврида талаб юқори бўлган Remdesevir дорисини ноқонуний сотаётган шахслар ушланди
Самарқанд шаҳрида пандемия даврида талаб юқори бўлган «IVIREM Remdesevir 100 mg» номли дори воситасини ноқонуний сотаётган шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаролар Х.Э. ва Т.Х. пандемия шароитида талаб юқори бўлган «IVIREM Remdesevir 100 mg» номли дори воситасининг ҳар бир донасини 56 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 200 донасини 11 200 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситалари ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:24 / 28.11.2024
“Самарқандни одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, ҳозир машина-шаҳарга айланган” — Турдимов
21:39 / 27.11.2024
Самарқандда трамвайнинг 3-йўналиши очилиши мумкин
11:25 / 29.09.2024
Самарқандда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
11:14 / 24.09.2024