Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлар ва аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари ва сезилмалари эълон қилинди
Август ойида аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 16 фоиз, бизнеснинг кутилмалари эса 16,1 фоизни ташкил этган.
Марказий банк 2021 йил август ойида инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома натижаларини маълум қилди. Аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 16 фоиз, бизнеснинг кутилмалари эса 16,1 фоизни ташкил этган. Июль ойида эса бу кўрсаткич, бизнесда 14,9 фоиз, аҳолида эса 16,1 фоиз бўлган.
Сўровномада 4196та респондент иштирок этган бўлиб, шундан 68 фоизи бизнес вакиллари, 32 фоизи аҳолидир.
Шунингдек, ўтган ойда аҳоли сезган инфляция 16,4 фоиз, бизнес сезган инфляция эса 15,9 фоиз бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил августида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга қимматлагани маълум қилинганди.

Мавзуга оид
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
22:51 / 03.05.2025