Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Афғонистонга шошилинч ёрдам тариқасида 30 млн доллар ажратади
Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг сўзларига кўра, ушбу маблағ озиқ-овқат ва дори-дармонлар сотиб олиш, вакцинация учун ишлатилади.
Хитой ҳукумати Афғонистонга шошилинч ёрдам тариқасида 200 млн юан (30 млн доллар) ажратади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.
“Афғон халқи эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мамлакатимиз Афғонистонга 200 млн юан миқдорида шошилинч ёрдам ажратади”, – деди у.
Ван Ининг сўзларига кўра, ушбу маблағ озиқ-овқат ва дори-дармонлар сотиб олиш, вакцинация учун ишлатилади.
“Зарур шароитлар пайдо бўлиши билан Хитой Афғонистонга тикланиш ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беради”, – деб қўшимча қилди у.
Аввалроқ Хитой ТИВ вакили Ван Вэнбин Пекин Афғонистоннинг янги ҳукумати билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025