Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимликка номзод туман кенгашида энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган партия гуруҳи томонидан илгари сурилади - Президент
Ўзбекистонда туман, шаҳар, вилоят вакиллик ва ижро ҳокимияти тизими қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Келгусида, туман ва шаҳар кенгашларида камида 2-3 нафар депутат доимий асосда ишлайдиган тартиб жорий этилади. Улар муаммоларни маҳаллабай ўрганиб, ечимини кенгаш муҳокамасига киритади.
Туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод туман кенгашида энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган партия гуруҳи томонидан илгари сурилади. Бунда, номзод ҳудудни ривожлантириш бўйича ўз дастурини халқ вакиллари олдида ҳимоя қила олган тақдирда, ҳоким лавозимига тасдиқланади.
Бир қатор ижтимоий масалалар, жумладан, ичимлик ва оқова сув, ички йўллар, бошқа инфратузилма объектларининг қурилиши, бандлик дастурини тасдиқлаш туман ва шаҳар кенгашлари ваколатига ўтказилади.
Келгуси йилдан 28та туман ва шаҳарда эксперимент тариқасида, ҳудудни ривожлантириш ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳокимликларнинг ваколат ва имкониятлари кенгайтирилади.
Энди ҳар бир ҳокимлик ўзининг ва ҳудудий ижро идораларининг штат бирлиги ва тузилмаларини кенгаш билан бамаслаҳат мустақил белгилайди. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлиғича ушбу туман ва шаҳарларда қолдирилади.
Бундан ташқари, ҳудудий ижро идораларининг “ваколатлар реестри” шакллантирилади, такрорланадиган 500дан ортиқ функциялар мақбуллаштирилади”, деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
09:52 / 28.02.2025
Гулистон тумани ҳокими ўзгарди
15:39 / 24.02.2025
Оёқости бўлган қонунлар ва йўқ қилинган яшил жамоат парки: “Аждар юрак” ҳокимга чора кўриладими?
09:49 / 15.02.2025
Ҳокимлар энди ҳар ой тарбияси оғир ёшлар билан учрашади
23:02 / 23.01.2025