Ўзбекистон | 07:20 / 09.09.2021
3682
1 дақиқада ўқилади

Ўқитувчилар иш жараёнидан узилмаган ҳолда ўз малакаларини оширишлари мумкин бўлади

8 сентябрь куни Президент таълим муассасалари агентлиги UNESCO ва IDRC билан ҳамкорликда педагог кадрлар малакасини оширишнинг ўзбек TDP@Scale моделининг тақдимотини ўтказди.

TDP@Scale модели Ўзбекистондаги таълим соҳасида янги ёндашув бўлиб, у ўқитувчиларга иш жараёнидан узилмаган ҳолда мунтазам равишда ўз малакаларини ошириш имконини беради. Мазкур модел UNESCO билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва ундан фойдаланиш мутлақо бепул бўлади.

Тадбирда онлайн тарзда президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, офлайн шаклда UNESCO'нинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Александрос Макаригакис, Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова ва бошқа мутахассислар иштирок этди.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид