Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қарздор ота фарзандлари учун 83 миллион сўм алимент тўлади
Самарқанд шаҳрида яшовчи ота икки нафар фарзандининг вояга етгунигача бўлган муддатни ҳисоблаб 83 миллион сўм алимент тўлаган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Cамарқанд шаҳар судининг қарори билан фуқаро А.Б.дан ундирувчи Ш.Р.га икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун даромаднинг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Бу ҳолат бўйича МИБ Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш кераклиги инобатга олиниб, МИБ ходимлари қарздор А.Б. билан суҳбат ўтказган. Унга фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани тушунтирилган.
Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, улар вояга етгунигача бўлган даврни ҳисоблаб 83 миллион 262 минг сўм тўлаб берган.
Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025