Жамият | 14:49 / 09.09.2021
1999
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда имконияти чекланган шахслар ўзлари ишлаётган корхонанинг ёпилаётганидан норози бўлиб Президентга мурожаат қилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи имконияти чекланган шахслар ўзлари ишлаётган корхонанинг ёпилаётганидан норози бўлиб Президентга мурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабар юзасидан вилоят прокуратураси муносабат билдирди.

Муносабатда маълум қилинишича, хабарда кўрсатилган ҳолатлар Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан тегишли ташкилотлардан малакали мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда президентга мурожаат билан чиққан имконияти чекланган шахслар тикувчилик фаолиятини юритаётган корхона раҳбари бугунги кунда сафардалиги, 9 сентябрь куни Термиз шаҳрига етиб келишини маълум қилган.

Қайд этилишича, бугун 9 сентябрь куни вилоят прокурори раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан корхона раҳбари ва вакиллари билан уларнинг иш жойида учрашув ташкил этилиб, мурожаатлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид