Жиззах вилоятида ёшлар учун спорт комплекси қуришга ажратилган ерни сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
Шароф Рашидов туманида рўйхатдан ўтган қурилиш компаниясида иш бошқарувчи бўлиб ишловчи фуқаро туман ҳокими томонидан ёшлар учун спорт комплекси қуришга ажратилган 18 сотих ерни 15 000 долларга сотмоқчи бўлганда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамкорлигида Ш.Рашидов тумани Сўғдиёна маҳалласида яшовчи фуқаронинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда жорий йилнинг 31 август куни Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида яшовчи фуқаро қўлга олинди.
У Ш.Рашидов тумани «Тоқчилик» ҚФЙ ҳудудида жойлашган ва туман ҳокимининг қарори билан ёшлар учун спорт комплекси қуриш учун ажратилган 18 сотих ер майдонини 15 000 долларга сотишга келишиб, олдиндан 5000 долларни Жиззах шаҳар Заргарлик маҳалласи ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:39 / 12.11.2024
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдорнинг ўзи коррупция билан қўлга тушди
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
19:42 / 07.11.2024
Тахиатош тумани ҳокими собиқ ўринбосари озодликдан маҳрум этилди. У бюджет маблағларини талон-торож қилган
10:34 / 05.11.2024