Ўзбекистон | 11:17 / 10.09.2021
1700
2 дақиқада ўқилади

Оқолтин ва Чилонзор туманларида дори воситаларини ноқонуний равишда сотган фуқаролар ушланди

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳамда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Департаментнинг Оқолтин тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.У. ва бошқалар пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотиб даромад орттириш мақсадида 121 дона «Remdesivir» номли дори воситасини 6 800 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.М. ва бошқалар 129 дона «COVIFOR» номли дори воситасини 6 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Пскент тумани ва Ширин шаҳрида талаб юқори дори воситаларини юқори нархда сотаётган шахслар ушлангани маълум қилинган эди.

Мавзуга оид