Жамият | 16:00 / 11.09.2021
6413
2 дақиқада ўқилади

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қўшма ҳамкорликдаги тайёрлов факультетига таклиф этади

Беларусь миллий техника университети ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қўшма ҳамкорликдаги тайёрлов факультетига 6 сентябрдан 6 октябргача ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бўлиб ўтади.

Ҳужжатлар қабул қилиш жараёни суҳбат кўринишида тўлиқ рус тилида учта мезон бўйича олинади: ўқиш, ёзиш ва гапириш.

Беларусь миллий техника университети ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қўшма ҳамкорликдаги тайёрлов факультетида қуйидаги фанларни ўқитиш йўлга қўйилади:

  • Рус тили;
  • Физика;
  • Математика.

Қўшма ҳамкорликдаги тайёрлов факультетида ўқиш масофавий ва кундузги шаклда 9 ой давом этади.

Беларусь миллий техника университети ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қўшма ҳамкорликдаги тайёрлов факультети битирувчиларига муваффақиятли тугатганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилади.

Афзалликлари:

а) фанлар бўйича чуқур тайёрлов;

б) машғулотларни ТошДТУ ва БМТУнинг юқори малакали ўқитувчилари олиб боришади;

в) Беларусь - Ўзбек тармоқлараро амалий техник малака институтига кириш имтиёзлари;

г) Беларусь миллий техника университети бакалавриат йўналишларига кириш имтиёзлари мавжудлиги.

  • замонавий ётоқхона;
  • грант ва шартнома ўринлари;
  • иш ва саёҳат дастурининг имконияти;
  • чет элда амалиёт ўташ орқали халқаро иш тажрибаси;
  • БМТУ дипломи;
  • хорижлик профессорлар.

Телефонлар: +998712075400, +998994441177

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид