Наманганда юк автомобиллари иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 04:30ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 250-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ЙҲХББ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Ж.А. "Isuzu" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган вақтда транспорт воситасининг тормози ишламай қолган ва ўзидан олдинда бўлган ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Қ.У. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган ва қарама-қарши оқимни ажратиб турувчи тўсиққа урилиб ағдарилган.
Натижада, ҳайдовчи Ж.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

21:56
Наманганда газ заправкада «Жигули» ёниб кетди

18:39 / 14.05.2025
Наманган шаҳар ҳокими билан радарлар масаласида “ўчакишган” подполковник бошқа ишга ўтказилди

08:31 / 09.05.2025
Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

14:57 / 08.05.2025