Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокуратура Андижон шаҳри марказидаги кафе-кабобхона қурилиши бўйича текширув бошлади
Андижон шаҳри Машраб кўчасида тадбиркор ҳужжатсиз қурилиш қилаётган бўлиши мумкинлиги, бу эса маҳаллий аҳоли норозилигига сабаб бўлаётгани ҳақидаги Kun.uz мақоласидан сўнг, вилоят прокуратураси ҳолат бўйича ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди.
Андижон шаҳар Машраб кўчаси 44-уйда яшовчи фуқаролар уйларининг рўпарасига тадбиркор томонидан кафе қурилаётганидан норози. Kun.uz 10 сентябр куни шу масалада мақола эълон қилди.
Мақолада айтилганидек, тадбиркор қурилишни ҳеч бир ҳужжатсиз бошлаган бўлиши эҳтимолини соқит қилиб бўлмайди: шаҳар ҳокимлиги вакили ва тадбиркор қурилишни бошлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим қилмаяпти.
Бугун, 11 сентябр куни Андижон вилоят прокуратураси мазкур мақолада кўрсатилган ҳолат назоратга олингани ва Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди.
“Ўрганиш ишлари натижаси бўйича кейинги ҳафтада тўлиқ ахборот берилади”, дея изоҳ берди вилоят прокуратураси расмийси Kun.uz мухбирига.
Мавзуга оид
12:55 / 21.04.2025
Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
18:09 / 13.09.2024
Андижонда ўқувчиларни жазо сифатида ўтириб-турғазган ходимга чора кўрилди
14:38 / 12.09.2024
Андижонда дарсга кеч келган қизлар жазо сифатида ўтириб-турғазилди. Бу мумкин эмас
12:19 / 10.09.2024