Ўзбекистон | 15:40 / 11.09.2021
6196
1 дақиқада ўқилади

Юнусобод туманида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Бодомзор кўчасида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, бугун, 11 сентябрь куни соат 14:36да Юнусобод тумани Бодомзор кўчасида жойлашган «Грант сомса» ошхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБнинг 6 та ёнғин-ўчириш экипажи соат 14:39да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 15:02да ўраб олиниб, соат 15:19да тўлиқ бартараф этилган.

Қайд этилишича, ёнғин натижасида ошхонанинг тахминан 150 квадрат метр майдонида том ва шифт қисми ёниб зарарланган. 

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

“Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади”, дейилади маълумотда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид