Коронавирус: Кунлик ҳолатлар 600дан камайди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 594 кишида коронавирус, 122 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 6 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.
«2021 йил 11 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 164364 (+594) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 68 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 19 нафари Андижон вилоятида,
- 14 нафари Бухоро вилоятида,
- 13 нафари Жиззах вилоятида,
- 8 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 9 нафари Навоий вилоятида,
- 20 нафари Наманган вилоятида,
- 73 нафари Самарқанд вилоятида,
- 12 нафари Сирдарё вилоятида,
- 19 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 57 нафари Фарғона вилоятида,
- 16 нафари Хоразм вилоятида,
- 85 нафари Тошкент вилоятида,
- 181 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 73 нафар,
- Бухоро вилоятида 11 нафар,
- Жиззах вилоятида 25 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
- Навоий вилоятида 16 нафар,
- Наманган вилоятида 23 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
- Фарғона вилоятида 70 нафар,
- Хоразм вилоятида 22 нафар,
- Тошкент вилоятида 98 нафар,
- Тошкент шаҳрида 217 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 156495 (+585) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 5 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1153 нафарни ташкил қилмоқда.
11 сентябрь куни 122 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 25382тага етди. Кеча беморларнинг 284 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 19575 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 204 нафарга етди.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
10:13 / 08.02.2022