Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англияга олиб кетилган ўнлаб афғонлар Германияда ноаниқ муддатга ушлаб қолинди
Афғонистондан Англияга олиб чиқилаётган ўнлаб афғонлар Германиянинг Гиссен шаҳрида номаълум муддатга қолишга мажбур бўлмоқдалар. Бу ҳақда Welt am Sonntag нашри хабар берди.
Тошкентдан олиб кетилган ва Франкфурт-Майн аэропортида бошқа самолётга ўтирган афғонларга Англияга кириш учун зарур ҳужжатлари йўқлиги сабабли учишга рухсат берилмаган. Британиянинг Германиядаги элчихонасида тушунтирилишича, “Бирлашган қиролликка кириш ҳуқуқига эга бўлган барча афғонларга бундай ҳуқуқ қисқа муддатларда тақдим этилади”.
Гиссен федерал ерининг ижтимоий масалалар бўйича вазирлиги вакилининг маълум қилишича, афғонистонлик 20 эркак, 19 аёл ва 18 бола Гиссендаги вақтинчалик марказга жойлаштирилган. Бироқ улар бу ерда қанча қолиши номаълум.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025