Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик инфляциянинг яхшигина пасайишига замин яратади» – Беҳзод Ҳамроев
13 сентябрь куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев мамлакатда инфляция даражасини 5 фоизлик кўрсаткичга тушириш борасидаги фикрларга тўхталиб ўтди.
«Меҳнат унумдорлигинининг ошиши инфляцияни пасайтиришнинг энг асосий омилидир. Яшил иқтисодиётга ўтиш ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг барқарорлашуви инфляция пасайишига ёрдам беради. Бундан ташқари, охирги 4-5 йилдан бери кўриб чиқилаётган мавзу бор – Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш масаласи. Ўрта муддатли истиқболда ташкилотга аъзолик ҳам инфляциянинг яхшигина пасайишига замин яратади. Буни Россия ва Қозоғистон мисолида ҳам кўришимисз мумкинки, ЖСТга аъзолик бу мамлакатларда инфляцияга бевосита таъсир ўтказган. Кўпчилик шундай савол билан мурожаат қиляпти: нимага 5 фоиз даража белгиланган, масалан, 6-7 фоиз ёки 3 фоиз эмас? Бу кўрсаткич асосий савдо мамлакатларимиздаги инфляция даражасидан келиб чиқиб белгиланган миқдор. Энг катта савдо ҳамкорларимиз Россия, Қозоғистон ва Туркия каби мамлакатларда ўрта муддатли инфляция даражаси 4-5 фоиз атрофида. Биз ҳам шу давлатлар каби 5 фоизлик кўрсаткичга тушира олсак, миллий валютага босим ҳам камаяди. Курс барқарорлиги, меҳнат унумдорлиги, рақобат ва эркинлаштириш инфляциянинг паст даражада ушлаб турилишини таъминлайдиган омиллардир», – деди мутахассис.
Мавзуга оид
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
22:51 / 03.05.2025